Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда аҳоли орасида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари яна қайд этилди

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 4600 га яқинлашмоқда.

1157views0replies
0

huawei.com

10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4591 (+44) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 20 таси  Карантин марказидаги  фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида 2 таси,  Сирдарё вилоятидан 8 таси ва Хоразм вилоятида 2 таси, жами 12 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 таси Тошкент шаҳрида,  3 таси Сирдарё вилоятида, 1 таси Хоразм вилоятида, 2 таси Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.
Айни пайтда юртимизда 3504 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги  тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1157views0replies
0

Изоҳлар