Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда бир кечада COVID-19 билан касалланганлар сони 27 нафарга ошди

Янги касалланиш ҳолатлари карантин марказларида, Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг аҳолиси орасидан аниқланди.

1422views0replies
0

UzNews.uz

10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 (+27) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 21 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолган 6 та ҳолат эса (Тошкент шаҳри - 1, Қашқадарё вилояти - 1, Тошкент вилояти - 4) аҳоли орасида аниқланди.
Айни пайтда юртимизда 3459 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда.
Ҳозирда мамлакатимизда 1070 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1422views0replies
0

Изоҳлар