Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда йўловчи автобуси КамАЗ юк машинасига урилиб кетди

ЙТҲ оқибатида автобус ҳайдовчиси ва чиптачи жароҳат олган.

1219views0replies
0

«Тошшаҳартрансхизмат»

9 июнь куни соат 14:00 атрофида Олмазор туманидаги Қорақамиш ва Бешқўрғон кўчалари кесишмасида Isuzu русумли автобус КамАЗ юк машинасига урилиб кетди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки хулосаларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувда мўлжални тўғри олмай, чорраҳада тўхтаб турган КамАЗ юк машинасининг орқа чап бурчагига урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва чиптачига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ. Автобусга техник шикаст етган.
Воқеа тафсилотлари ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
1219views0replies
0

Изоҳлар