Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолияти қайта тикланмоқда

8 июндан 131 та автобус йўналишларида жами 1067 та автобуслар  ишга чиқарилади.

1417views0replies
0

«Тошшахартансхизмат»

Аввал хабар қилинганидек, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб “сариқ” ва “яшил” тоифасига кирувчи ҳудудларда, шу жумладан Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолиятини қайта тиклаш белгиланган эди. 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, бугунги кунда, 152 та автобус йўналишларга режа бўйича жами 1230 та автобуслар (шундан 1121 та автобус саройлари бўйича ва 109 та хусусий корхоналар бўйича) ишга чиқарилиши режалаштирилган. 
Махсус комиссия баёни қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, 2020 йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автокорхоналар томонидан 131 та йўналишларга 1067 та турли русумдаги (Mercedes-Benz, Man, Saz ва Isuzu) автобуслар ишга чиқарилади.
Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари “қизил” ҳудуд деб эълон қилинганлиги муносабати билан, автокорхоналарга бириктирилган – Тошкент вилоятининг юқорида келтирилган туманлари ҳудудигача ҳаракатланувчи 21 та (8т, 9, 16, 25, 42, 56, 65, 74, 84, 101, 103, 115, 120, 134, 135, 144, 145, 148, 188, 198, 199-сонли) автобус йўналишлари вақтинчалик фаолият юритмайди.
Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади.
Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати Махсус комиссия баёни қарорига кўра соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади.
Барча автобус саройлари раҳбарлари томонидан йўналишларнинг сўнгги бекатларида икки сменалик навбатчилик ташкил қилинади.
Йўналишларнинг сўнгги бекатларида автобусларни доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади.
Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади  уларни мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилади.
Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.
1417views0replies
0

Изоҳлар