Излаш
RUUZ

Сиёсат

«Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади» - Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига бўлган амалий ташрифини бошлади.

4330views4replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев ташрифини Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигидан бошлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ерда 50 гектар ғалла, 30 гектар пахта етиштирилмоқда. Президент ғалла ривожини кўздан кечирди. Гектаридан 82 центнер ҳосил олиш кутилмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқотда бўлди.
«Ҳар бир ҳудуднинг ери, ресурслари, имкониятлари ўзига хос. Бугун Фарғонага келишимиздан мақсад - бу имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиб, одамларга иш ўрни, даромад манбайи учун шароит яратиш, ҳар бир туман бўйича аниқ режа шакллантириш. Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади», - деган Шавкат Мирзиёев.
Хўжалик даласи ёнида «Grapes and Gardens Investment» компанияси томонидан интенсив боғ ҳам яратилган. 100 гектарда ўрик, 52 гектарда гилос экилган. Томчилатиб суғориш, сунъий соя қилиш ускуналари ўрнатилган.
Испания ва Франциядан келтирилган ўрик навининг ҳосилдорлиги жуда юқори. Бу экспортда муҳим омил бўлади. Бугунги кунда боғ участкалари кооперация асосида тажрибали тадбиркорларга берилмоқда.
Давлат раҳбари дарахт қаторлари орасига саримсоқпиёз ва дуккакли экинлар экиш, бундай боғларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу ерда қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
4330views4replies
0

Изоҳлар