Излаш
RUUZ

Жамият

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг озгина тушиши кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

1581views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 5 июнь куни Ўзбекистон ҳудудидан булут массивлари ўтиши кутилмоқда, шу сабабли тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамолнинг шиддати секундига 23-28 метргача етиши мумкин.
Ҳарорат фони +35…+40 даража атрофида бўлади, мамлакат жануби ва чўл зонасида айрим жойларда +42 даражагача бўлиши мумкин.
Дам олиш кунлари Қозоғистондан салқин ҳаво киради. Ҳарорат кечаси +17…+22, кундузи +32…+37 даража бўлади. 6-7 июнь кунлари мамлакатнинг тоғли туманларидагина ёмғир ёғиши мумкин.
1581views0replies
0

Изоҳлар