Излаш
RUUZ

Жамият

ДТМ жорий йилда олий таълим муассасаларига қабул шартларини эълон қилди

Давлат тест маркази олий таълим муассасаларида кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ва қоидаларини эълон қилди.

1811views0replies
0

UzNews.uz

Абитуриентлардан олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қуйидагилар орқали онлайн тарзда қабул қилинади:
— Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz/ru);
— Давлат тест марказининг расмий сайти (dtm.uz);
— Давлат хизматлари марказлари.
Имтиҳонлар уч сменада ўтказилади: биринчиси – соат 7:30дан, иккинчиси – соат 11:30дан ва учинчиси – соат 15:30дан.
Кириш имтиҳонлари вақтида абитуриентлар қуйидаги санитар нормаларга амал қилишлари керак:
— ДТМ томонидан бериладиган тиббий ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиш;
— 3 метрлик масофани сақлаш.
Қайд этилишича, барча бинолар кунига 4 мартадан кам бўлмаган тарзда мунтазам равишда дезинфекция қилиб борилади.
Кириш имтиҳонлари учун аппеляцияни 21 августдан 31 августга қадар бериш мумкин бўлади.
1811views0replies
0

Изоҳлар