Излаш
RUUZ

Жамият

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда болалар боғчалари фаолияти қайта тикланади

Республика махсус комиссиясининг карантин қоидаларини енгиллаштириш бўйича навбатдаги қарори қабул қилинди.

997views0replies
0

Иллюстрация

Жорий йилнинг 15 июнь санасидан бошлаб Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари фаолияти қайта тикланади.
Бунда:
- мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;
- биноларни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
- ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланишив ва ижтимоий масофани сақлаши;
- тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларни машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.
997views0replies
0

Изоҳлар