Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг иккита туманида сув вақтинчалик ўчирилади

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида 5 ва 6 июнь кунлари совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

1219views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, 5 июнь соат 21:00дан 6 июнь соат 17:00га қадар Шайхонтоҳур туманининг Беруний кўчасидаги Д-800мм бўлган ичимлик суви тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, айрим манзилларда ичимлик суви таъминоти ўчирилиши ва сув босимининг пасайиши кузатилади.
Шайхонтоҳур тумани:
- Марказ-26 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
-1-сонли болалар шифохонаси;
- 242-сонли телефон тармоқлари корхонаси (АТС) ;
- «Версал» тўйхонаси;
- «Макро» супермаркети;
- Марказ-27 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
- 35-сонли поликлиника ;
- Марказ-28 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
- «Илғор» МФЙ ;
- «Тинчлик» МФЙ
- Беруний кўчаси
Босим пасаядиган манзиллар:
- Тинчлик кўчаси;
- «Тинчлик» тор кўчаси;
Олмазор тумани:
- Б-1 мавзеси;
- Оҳакчи кўчаси;
- Нурафшон кўчаси;
- Ниёзова кўчаси;
- Фаробий кўчаси.
1219views0replies
0

Изоҳлар