Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Етти нафар бирин-кетин ҳаракатланган автомобиллар ўзаро тўқнашув содир этди

Шайхонтоҳур туманида бир нечта автомобилларнинг масофа сақламаганлиги туфайли ЙТҲ юз берди.

1134views0replies
0

Водители Ташкента

2 июнь куни соат 19:00 да Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги “Ганга” автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтагани сабабли етти нафар бирин-кетин ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ маълумот бермоқда.
ЙТҲ содир этилишига сабабчи бўлган йўл-транспорт иштирокчилари:
1) 38 ёшли О.Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
2) 28 ёшли А.М. бошқарган Spark автомобили;  
3) 24 ёшли Ш. бошқарувидаги Nexia автомобили;  
4) 43 ёшли хориж фуқароси Б.Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;  
5) 34 ёшли З.М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
6) 25 ёшли С.Э. бошқарган Toyota автомобили;
7) 29 ёшли С.Т. бошқарган Malibu автомобили;
Мазкур ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштиркочиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
"Ҳурматли ҳайдовчилар! Масофа ва муқобил тезликни сақланг – булар сизга йўл ҳолати кескин ўзгарганида тўқнашувдан четланиш имконини беради", - дейилади ИИББ хабарида.
1134views0replies
0

Изоҳлар