Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилояти СЭОМ бош шифокори ходимларини сўккани учун ишдан бўшатилди

Тошкент вилояти санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори қўл остидаги ишчиларни сўккани учун ўз вазифасидан озод этилди.

1642views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори Бахтиёр Болтабоев ходимларини сўкаётгани акс этган видео тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, мазкур ҳолат санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилган.
«Бахтиёр Болтабоевнинг ўз ходимлари билан қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди», - дейилади хабарда.
Бош шифокор соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик раҳбари Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли буйруғи билан ўз вазифасидан озод этилган.
1642views0replies
0

Изоҳлар