Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлик бўйича яна 32 та янги ҳолат қайд этилди

Янги касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида аниқланди.

1177views0replies
0

ССВ

2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3750 (+32) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 
Ҳозирда мамлакатимизда  827 нафар бемор даволанмоқда.
1177views0replies
0

Изоҳлар