Излаш
RUUZ

Коронавирус

2 июндан Бухоронинг икки туманида карантин чекловлари кучайтирилади

Ғиждувон ва Шофиркон туманлари ичида шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши номаълум муддатгача тўхтатилиши маълум қилинди.

1485views0replies
0

https://t.me/koronavirusinfouz

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича вилоят комиссияси 2 июнь кунидан бошлаб кучга кирадиган бир қатор чекловлар бўйича расмий ахорот берди.
2020 йил 2 июнь кунидан бошлаб гномаълум муддатгача:
– Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманлари ичида шахсий автотранспорт воситаларининг (юк ташувчи, қишлоқ хўжалигида жалб қилинган ҳамда махсус рухсатномали (стикерли) автотранспорт воситалари бундан мустасно) ҳаракатланиши тўхтатилади;
– Бухоро шаҳри ҳудудига бошқа шаҳар ва туманлардан шахсий автотранспорт воситаларининг (юк ташувчи, қишлоқ хўжалигида жалб қилинган ҳамда махсус рухсатномали (стикерли) автотранспорт воситалари бундан мустасно) фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан 10:00 гача, 17:00 дан 20:00 гача) кириб-чиқишига рухсат берилади;
– вилоят ҳудудида соат 22:00 дан 06:00 гача шахсий автотранспорт воситаларининг заруратсиз (иш юзасидан, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёж  ва шунга ўхшаш зарур ҳоллар бундан мустасно) ҳаракатланиши чекланади;
– Навоий вилоятининг чегарадош ҳудудлари орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг кириб-чиқиши қатъий карантин талаблари асосида амалга оширилади;
– Олот туманидаги “Олот” божхона чегара пости, Ғиждувон туманидаги “Сармижон” мунтазам йўл-патруль хизмати маскани, Ромитан туманидаги “Қизилқум” блок пости ҳамда Қоровулбозор туманидаги “Ширинбулоқ” мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари орқали вилоят ҳудудига кириб келаётган халқаро юк ташувчи маҳаллий ҳайдовчилар (Бухоро вилоятида доимий рўйхатдан ўтган) мазкур постларнинг ўзида белгиланган тартибда карантинга олинади;
– Республика махсус комиссиясининг баёнига асосан белгиланган тартибда йўналишсиз такси фаолиятида йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилади;
– сартарошхона ва гўзаллик салонларида хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, и(N 95 ёки устма-уст 2 та оддий ниқоб) ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс - 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишига рухсат берилади;
– парк ва истироҳат боғларида (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) аҳолини белгиланган карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09:00 дан 20:00 га қадар куннинг муайян вақтида 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) сайр қилишларига рухсат берилади.
1485views0replies
0

Изоҳлар