Излаш
RUUZ

Коронавирус

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда спорт секциялари ва фитнес клублари фаолияти тикланади

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти 3 кун муддатда йўлга қўйилади.

1311views0replies
0

booking.com

Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вазирнинг тегишли буйруғига мувофиқ, уч кун муддатда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жойлашган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади.
Спорт иншоотлари, шу жумладан, очиқ майдонларга кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш ва 37 даража ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ҳамда дарҳол бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш талаб этилади.
Шунингдек, таъкидланишича, спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотларини соат 07.30 дан 18.30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.
Спорт тадбирларини ўтказишда эса сузиш ҳавзаларидан асло фойдаланмаслик ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўймаслик кўзда тутилган.
1311views0replies
0

Изоҳлар