Излаш
RUUZ

Жамият

Зўравонлик кўрсатган ходим Миллий гвардия ходими эмаслиги аниқланди

Қашқадарё вилоятида “қонун ҳимоясида туриб, ўзи эса қонунни бузаётган” ходимнинг ҳатти-ҳаракатлари акс этган видеога Ўзбекистон Миллий гвардияси муносабат билдирди.  

1690views0replies
0

t.me/milliygvardiyauz_official

Бугун ижтимоий тармоқларда, хусусан Facebook тармоғида кенг тарқалаётган Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва фуқаролар ўртасидаги келишмовчилик акс этган видеотасвир кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси маълум  қилишича, ушбу ҳолат юзасидан  Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан тезкор суриштирувлар олиб борилган. 
Унинг натижасида видеотасвирларда “қонун ҳимоясида туриб, ўзи эса қонунни бузаётган” деб иддао этилаётган ходим Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси эмаслиги аниқланган.
"Ҳурматли фуқаролар, илк таассурот ҳар доим ҳам тўғри хулоса чиқаришга асос бўлмайди", - деб ёзади Миллий гвардия ахборот хизмати.
1690views0replies
0

Изоҳлар