Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Lacetti'ни билиб бўлмайдиган даражага олиб келган йирик ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди — фото

Бухоро вилоятида Lacetti ҳайдовчиси MAN русумли юк машинасига бориб урилган.

1304views0replies
0

tergov.uz

31 май куни соат 17:30да Бухоро вилоятининг Жондор тумани «Луқмон» Газли чўл ҳудудида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 24 ёшли Ш.Х. Lacetti русумли машинасида кетаётганида, қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган 46 ёшли Д.Ш. бошқарувидаги MAN русумли юк машинасига урилган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси Ш.Х. ва ушбу автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган йўловчи 48 ёшли Т.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойда вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Бухоро вилояти ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1304views0replies
0

Изоҳлар