Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 3662 нафарга етди

Янги касалланиш ҳолатлари асосан карантин марказларида бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

1394views0replies
0

gazeta.ru

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, коронавирус инфекцияси яна 39 нафар кишида қайд этилиб, 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2837 нафар коронавирус инфекциясига чалинган (77 фоиз) фуқаролар касалликдан буткул фориғ бўлган.
Шунингдек, юртимизда 810 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.
1394views0replies
0

Изоҳлар