Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни коронавирус инфекцияси аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.
Бундан олдин 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.
Тезкор ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.