Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлик бўйича яна 8 та ҳолат қайд этилди

Юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 3554 нафарга етди.

1100views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 8 нафар кишида аниқланиб, 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3554 нафарни ташкил этмоқда. 
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, 4 нафари эса Бухоро вилоятида аниқланган бўлиб, шундан 3 нафари Шофиркон туманида коронавирус аниқланган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.
Ҳозирда мамлакатимизда 757 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
ССВнинг маълум қилишича: "Сўнгги соатларда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олинган".
1100views0replies
0

Изоҳлар