Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда бир кун ичида COVID-19 билан касалланганлар 58 нафарга ошди

Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари аҳоли орасидан аниқланган.

1320views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 20 нафар кишида аниқланиб, 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди. 
Айни пайтда юртимизда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.
1320views0replies
0

Изоҳлар