Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди, олтита вилоят эса тўлиқ «яшил» ҳудудда — рўйхат

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар тоифасини эпидемиологик хавф даражаси бўйича қайта кўриб чиқди.

2077views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.
Тошкент шаҳри: барча туманлар «сариқ» ҳудудда — Бектемир, Мирзо-Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ҳамда Яккасарой туманлари.
Тошкент вилояти: «Қизил» ҳудуд — Бекобод, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Тошкент ҳамда Юқори Чирчиқ туманлари. «Сариқ» ҳудуд — Ангрен ва Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ҳамда Чиноз туманлари.
Сурхондарё вилояти: «Сариқ» ҳудуд — Термиз шаҳри. «Қизил» ҳудуд — Сариосиё тумани.
Самарқанд вилояти: «Қизил» ҳудуд — Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Иштихон, Паяриқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тайлоқ ҳамда Ургут туманлари. «Сариқ» ҳудуд — Жомбой тумани.
Наманган вилояти: «Қизил» ҳудуд — Наманган шаҳри, Наманган ҳамда Уйчи туманлари. «Сариқ» ҳудуд — Норин тумани.
Навоий вилояти: «Қизил» ҳудуд — Заpафшон шаҳри. «Сариқ» ҳудуд — Конимех ҳамда Хатирчи туманлари.
Андижон вилояти: «Қизил» ҳудуд — Андижон шаҳри ва тумани.
Қорақалпоғистон Республикаси: «Қизил» ҳудуд — Қўнғирот ҳамда Тахтакўпир туманлари. «Сариқ» ҳудуд — Нукус шаҳри.
Хоразм, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларининг барча туман ва шаҳарлари «яшил» тоифадаги ҳудудда.
2077views0replies
0

Изоҳлар