Излаш
RUUZ

Коронавирус

Барча ҳудудларда сақлаб қолинадиган карантин талаблари маълум қилинди

Республика махсус комиссияси барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъий назар сақлаб қолиниши белгиланган карантин талабларини эълон қилди.

1354views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Барча ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди:
– жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, 
– уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;
– таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;
– кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
– концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;
– жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;
– буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;
– деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
– барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак"лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
– қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш. 
Қуйидагилар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди: 
– хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари; 
– муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати;
– шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.
1354views0replies
0

Изоҳлар