Излаш
RUUZ

Маданият

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди.

6940views0replies
0

muzaffar.uz

29 май куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси ўз фейсбук саҳифасида маълум қилди.
Ҳошим Арслонов 1956 йил 1 август куни Чуст шаҳрида (Наманган вилояти) туғилган. 1977 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тугатган. 1977 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон Давлат драма театрида фаолият юритган.
Ҳошим Арслонов фаолияти давомида кўплаб фильмлар, сериаллар, спектаклларда роллар ижро этган. "Уйғониш" (1983), "Марғиёна" (1996), "Отамдан қолган далалар" (1997), "Алпомиш" (2000), "Хўжа Насриддин: ўйин бошланди" (2006), "Апрель-Май" (2007), "Чавандоз" (2007), "Сўзсиз севги" (2010) кабилар шулар жумласидандир. Қолаверса, унинг ўзбек дубляж санъатидаги ўрни беқиёс эди.
«UzNews.uz» ижодий жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
6940views0replies
0

Изоҳлар