Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги оилаларнинг бирида меҳмон бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.

1744views0replies
0

president.uz

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, уй замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилган ва деворларида энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган.
2-3 хонали 80та хонадондан иборат бўлган бино интернет тармоғи, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Давлат раҳбари шу уйдаги Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашган. Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаган.
Охирги уч йилда Сергели туманида жами 19 минг 522 хонадонли 460та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26та намунавий типдаги маҳалла гузарлари бунёд этилган.
Болалар боғчалари, мактаблар, поликлиника ва бошқа объектлар қуриб, аҳолига муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
1744views0replies
0

Изоҳлар