Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати озгина пасаяди

Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1468views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жума куни Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати +37...+42 даража атрофида сақланиб туради.
Республиканинг қолган ҳудудлари жануби-шарқий Қозоғистон ва Қирғизистондан кираётган нисбатан салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади. Ҳарорат +34...+37, жанубда +39 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Фарғона водийси вилоятлари ва тоғли туманларда конвектив булутлар ривожланиши билан кечки соатларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бундай об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради. Бу кунларнинг ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-8 даражага юқори бўлади.
1468views0replies
0

Изоҳлар