Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирусга чалинган икки ҳайдовчи сабабли 100 га яқин киши карантинга олинди

22 май куни Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р. Избоскан туманида яшовчи шериги, 32 ёшли Б.Қ. билан  биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган.

1591views0replies
0

tviib.uz

Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилмоқда.
Шу куннинг ўзида ҳар икки ҳайдовчидан коронавирус инфекциясига суртма олинган. Эртасига, 23 май куни Б.Қ. да гумон натижа қайд этилганлиги учун такроран таҳлил топширган, Р.Р.да эса касаллик аниқланмаган.
Шундан сўнг мазкур ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ўтказилган тезкор қидирув ва эпидемиологик суриштирув натижасида ҳар икки ҳайдовчи ўз уйларидан топилган.
Олинган таҳлил натижаларига биноан Б.Қ.да ҳам, у билан доимий мулоқотда бўлган иккинчи ҳайдовчи Р.Р.да ҳам  коронавирус инфекцияси тасдиқланган.
Ҳайдовчиларнинг карантин қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида Избоскан ва Балиқчи туманида Р.Р. ва Б.Қ. билан мулоқотда бўлган барча 100 нафарга яқин фуқаро 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.
1591views0replies
0

Изоҳлар