Излаш
RUUZ

Жамият

33 ёшли она уч ойлик ўғлини уч хонали квартирага алмаштираётган вақтда қўлга олинди

Аёл отаси билан келишиб ўз боласини тахминий баҳоси 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштиришга уринган.

1436views0replies
0

ТАСС

Навоий вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, аёл ва унинг отаси ўз фарзандини уч хонали квартирага алмаштиришга уринган пайтида қўлга олинган.
“Айни пайтда Навоий вилоятида ижарада турадиган 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган З.О исмли аёл 2020 йилда туғилган ўз боласини сотаётган пайтда, яъни тахминий баҳоси 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштираётган вақтда қўлга олинди. Аниқланишича, З.О бу ишни 1951 йилда туғилган отаси ҳамкорлигида амалга оширишга уринган” дейилади хабарда.
Ушбу икки шахс 23 май куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
1436views0replies
0

Изоҳлар