Излаш
RUUZ

Жамият

Сиёсатшунос Рафик Сайфулин давлатга хоинлиги учун 12 йилга қамалди

Сиёсатшунос ва стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг собиқ раҳбарига нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

1442views0replies
0

procella.ru

25 май куни Ўзбекистон ҳарбий судида сиёсатшунос ва стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг собиқ раҳбарига Рафик Сайфулин нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Р. Сайфулин ЎзР ЖКнинг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган эди.
Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди. Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди.
Суд судланувчи Р. Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
1442views0replies
0

Изоҳлар