Излаш
RUUZ

Жамият

Юнусобод тумани аҳолиси вақтинча газсиз қолади

28 май куни Юнусобод туманининг айрим жойларида газ таъминоти тўхтатилади.

1191views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Қорақамиш кўчасида жойлашган "ЛЭП" станцияси бошқа жойга кўчирилиши сабабли 28 май куни ер ости газ қувурини кесиш ва улаш ишлари амалга оширилади.
Мазкур ишлар соат 11:00дан 18:00га қадар амалга оширилади ва айрим жойларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар:
- Юнусобод 2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,12,13,14 ва 15-мавзеларидаги кўп қаватли уйлар;
- Йўл ариқ МФЙ;
- Кулол қўрғон МФЙ;
- Юнусобод МФЙ;
- Бободеҳқон МФЙ;
- Отчопар-1 ва Отчопар-2 МФЙ;
- Хиёбонтепа МФЙ;
- Бодомзор МФЙ;
- Янги тарнов МФЙ;
- Боғи Бўстон МФЙ;
- Шайх Шивли МФЙ;
- Фирдавсий МФЙ;
- Матонат МФЙ;
- Минор МФЙ;
- Ғайратий МФЙ;
- Исломобод МФЙ.
"Ҳудудгаз Тошкент шаҳар" МЧЖ етказилаётган ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
1191views0replies
0

Изоҳлар