Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги кўчаларнинг бири бир ойга ёпилди

Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчаларнинг бирида автомобиллар ҳаракати чекланди.

2310views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

26 майдан Мирзо-Улуғбек тумани Саёҳат кўчасида жойлашган ер ости коммуникация тизимларини таъмирлаш ва янгидан асфалтлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, мазкур йўл автомобиллар ҳаракати учун бир ой муддатга ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳайдовчилардан бу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишларини сўраган.
2310views0replies
0

Изоҳлар