Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 3200 дан ошди

Бир кун мобайнида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик бўйича яна 51 та ҳолат аниқланган бўлса, ундан бутунлай соғайган беморлар сони 2607 нафарга етди.

1377views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 26 нафар фуқарода аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.
Шунингдек, 1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.
25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда.
1377views0replies
0

Изоҳлар