Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда “Ипотека - банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди

Бемор билан  мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда карантин назоратига олинган. 

1370views0replies
0

ipotekabank.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 24 май куни республика “Ипотека - банк” бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган. 
ССВ маълумотига қараганда, касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди. Қўшимча эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
Бемор билан  мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди.  Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.
1370views0replies
0

Изоҳлар