Излаш
RUUZ

Коронавирус

Аҳоли орасидан COVID-19 билан касалланганлик бўйича тўққизта ҳолат аниқланди

Янги ҳолатлар Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролардан аниқланган.

1430views0replies
0

UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 11 нафар кишида аниқланган.
COVID-19 аниқланган кишиларнинг 1 нафари Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна 1 нафари Қозоғистон орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.
Қолган тўққизта ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Хусусан, фуқароларнинг икки нафари Тошкентда, етти нафари эса Самарқанд вилоятида истиқомат қилади.
23 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 3089 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакат касалхоналарида 551 нафар бемор даволанмоқда.
1430views0replies
0

Изоҳлар