Излаш
RUUZ

Коронавирус

Яна бир вилоят коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудга айланди

Бухоро вилоятида COVID-19 инфекцияси билан касалланган охирги икки нафар фуқаро соғайди.

1437views0replies
0

buxoro.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бугун Бухоро вилоятида COVID-19 билан касалланган 2 ва Самарқанд вилоятида 24 нафар бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.
Қайд этилишича, Бухоро вилоятида реабилитацияга кузатилган 2 нафар инсон ҳозирча ушбу ҳудуддаги коронавирус инфекцияси билан касалланган охирги беморлар ҳисобланади.
Самарқанд вилоятида соғайганларнинг 11 нафари эркак, 13 нафари эса аёллар. Уларнинг барчаси COVID-19 билан касалланган кишилар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олган.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган кишилар сони 2438 нафарни ташкил этмоқда.
1437views0replies
0

Изоҳлар