Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда карантин қоидаларини бузиб ифторлик ўтказган кафе ёпилди

Пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган Üsküdar кафеси жорий қилинган чекловларга қарамай, яширин тарзда фаолиятни давом эттиргани аниқланди.

1759views0replies
0

UzNews.uz

20 май куни Ички ишлар бошқармаси ва СЭХ ходимлари пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган Üsküdar кафесида текширув ўтказди. Маълум бўлишича, мазкур кафе жорий қилинган карантин чекловларига қарамай, ўз фаолиятини яширин равишда давом эттирган. Бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги манбалар UzNews.uz мухбирига маълум қилган.
Текширув тадбирлари вақтида кафеда ифторга йиғилган тахминан 30 киши бўлган, хусусан, 13 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 17 нафар хориж фуқаролари.
Шунингдек, алоҳида хонада намоз ўқиш ва бошқа диний маросимларни ўтказиш учун шароитлар тайёрлангани аниқланди.
Карантин тадбирлари бузилиш ҳолати юзасидан СЭХ ходимлари томонидан кафе маъмуриятини жиноий жавобгарликка (20 дан 30 гача БРВ) тортиш бўйича тегишли баённома тузилди. Кафе эса белгиланган тартибда суд жараёнлари тугагунига қадар муҳрлаб қўйилди.
1759views0replies
0

Изоҳлар