Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларида коронавирус инфекцияси аҳоли орасидан аниқланди

Бир кун давомида COVID-19 билан касалланганлар сони 28 нафарга ошди.

1612views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

21 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2967 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекцияси яна 3 нафар фуқарода аниқланган.
Таъкидланишича, бугун янги қайд этилган 28 ҳолатдан 7 нафари ҳалқаро юк ташишга ихтисослашган автомашина ҳайдовчилари бўлса, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланган.
Энг ачинарлиси эса, Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 20 ҳолатда касаллик аҳоли орасидан аниқланиб, коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро бошқа фуқаролар билан яқин мулоқотда бўлиб, касалликни жами 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига юқтирган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Айни пайтда юртимизда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 547 нафар бемор даволанмоқда.
1612views0replies
0

Изоҳлар