Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда сайилгоҳ, музей ва галереялар фаолияти тикланмоқда

22 май кунидан "яшил" ва "сариқ" ҳудудларда мазкур фаолият турларига ишлашга рухсат берилди.

1075views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 22 майдан "яшил" ва "сариқ" тоифага киритилган ҳудудларда очиқ сайилгоҳ, музей ва санъат галереялари фаолиятини тиклашга рухсат берилади.
Очиқ сайилгоҳларда жойлашган ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.
Коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинининг олдини олиш мақсадида, масканларга кириш жойларида ташриф буюрувчилар тана ҳарорати мажбурий равишда ўлчаниши, улар шахсий ҳимоя воситаларида бўлиши ва 2 метр ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.
Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларининг олдини олиш мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскани ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.
1075views0replies
0

Изоҳлар