Излаш
RUUZ

Коронавирус

Сурхондарё вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудлар сафига қўшилди

Мазкур вилоятда охирги бемор ҳам COVID-19 инфекциясидан фориғ бўлди.

1780views0replies
0

Сурхондарё вилояти хокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар  беришича, Сурхондарё вилоятидаги сўнги бемор ҳам тузалди. 33 ёшли эркак касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган.
Таъкидлаш жоизки, жами ушбу ҳудудда 43 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлган.
Ҳозирча Сурхондарё вилояти Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари каби COVID-19 дан ҳоли ҳудудлар сафига қўшилди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2369 нафарни ташкил этмоқда.
1780views0replies
0

Изоҳлар