Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон Марказий банкида янги матбуот котиби тайинланди

Марказий банк Бошқарувининг қарорига асосан МБ раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди.

1364views0replies
0

Марказий Банк

Марказий банк матубот хизматининг хабарига  кўра, мазкур лавозимни Назаров Акмал Нариманович эгаллади.
Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
А.Н. Назаров Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг бакалавр босқичини, 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг Жамоатчилик билан алоқалар йўналиши бўйича магистратура босқичини тамомлаган.
А.Н. Назаров 2020 йил январь ойидан буён Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ҳисобланади.
1364views0replies
0

Изоҳлар