Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг Юнусобод туманида болаларни босиб кетган аёлга нисбатан ҳукм чиқарилди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида уч нафар вояга етмаган фуқароларни уриб юборган аёлга нисбатан ҳукм чиқарилди.

1832views0replies
0

ИИББ

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида судланувчи 1977 йилда туғилган Л.Т.га нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш жараёни якунланди. Бу ҳақда UzNews.uzʼга Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди.
Суднинг 2020 йил 18 майдаги қарори билан, Л.Т.га 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо муддати 2019 йилнинг 6 июнь кунидан ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аёл газ ва тормоз педалларини босишда чалкашиб кетиб, уч нафар ўсмирларни уриб кетган ва натижада 12 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.
1832views0replies
0

Изоҳлар