Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 3 нафар фуқарода аниқланган.
Мамлакатимизда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 нафарни ташкил қилмоқда.