Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда истироҳат боғлари, музей ва бошқа объектлар фаолиятига рухсат берилди

15 майдан қатор фаолият турларида ишлашни бошлашга рухсат берилди.

1809views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Республика махсус комиссиясининг хабарига кўра, 15 майдан қатор фаолият турларида ишлашни бошлашга рухсат берилди.
"Қизил" тоифадаги ҳудудларда:
- якка тартибдаги ҳунармандчилик;
- автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
- электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
- ижара ва лизинг хизматлари;
- бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш.
"Сариқ" тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
- риэлторлик фаолияти;
- реклама ва маркетинг фаолияти;
- хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
- меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
- истироҳат боғлари (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари бундан мустасно).
Бунда истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, соат 09:00дан 20:00га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади.
"Яшил" тоифадаги ҳудудларда "сариқ" ва "қизил" тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда қуйидагиларга рухсат берилди:
- очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
- компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
- музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
- ветеринария хизматлари;
- биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш.
1809views0replies
0

Изоҳлар