Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлик бўйича 7та ҳолат аниқланди

Коронавирус инфекцияси аниқланган фуқароларнинг 3 нафари хориждан келган, яна 4 нафари эса аввалдан карантинда бўлган.

1264views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимияти

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 7 нафар кишида аниқланган.
Қайд этилишича, COVID-19 аниқланган кишиларнинг 3 нафари Тожикистондан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари эса аввалдан карантин муассасаларида кузатувда бўлган.
15 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 2652 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакат касалхоналарида 505 нафар бемор даволаняпти, уларнинг 8 нафари оғир аҳволда.
1264views0replies
0

Изоҳлар