Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда шахсий автомобилдан эрталабдан кечгача фойдаланишга рухсат берилади

Пойтахтда ва бошқа "сариқ" ҳудудларда автомобилда соат 6:00дан 22:00га қадар ҳаракатланишга рухсат берилади.

1481views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Республика махсус комиссиясининг хабарига кўра, 18 майдан бошлаб эпидемиологик хавф даражасига қараб, шахсий автомобилда ҳаракатланишга бўлган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади.
"Яшил" тоифадаги ҳудудларда автомобилларга махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга рухсат берилади.
"Сариқ" тоифадаги ҳудудларда соат 06:00дан 22:00га қадар бўлган вақт оралиғида стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилади. Бунда машинада 4 кишидан ортиқ одам бўлмаслиги лозим.
"Қизил" тоифадаги ҳудудларда стикерсиз ҳаракатланишга соат 07:00дан 10:00га ва 17:00дан 20:00га қадар рухсат берилади.
Бунда фуқаролар ишга бориб-келишлари, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишлари мумкин.
1481views0replies
0

Изоҳлар