Излаш
RUUZ

Коронавирус

Самарқандда тиббиёт ходими 34 нафар шахсга COVID-19 инфекциясини юқтирди: жиноят иши қўзғатилган

Тиббиёт ходими ўзида касаллик белгиларини ҳис қилган ҳолда ишлашни давом этиб, ўзи даволаб келган бемор ва ҳамкасбларига коронавирус инфекцияси юқишига сабабчи бўлган.

1403views0replies
0

ССВ

Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, вилоятдаги тиббий муассасаларнинг бирида бўлим мудири вазифасида ишлаган фуқаро Х.Д. 20 апрель кунидан ўзида COVID-19 инфекцияси белгиларини ҳис қилган.
Фуқаро ўзида йўтал, тана ҳароратининг 39 даражагача кўтарилиши, нафас қисилиши каби COVID-19 инфекциясининг яққол белгиларини ҳис қилишига қарамасдан, уй шароитида даволанган.
Оқибатда Х.Д. у билан доимий мулоқотда бўлган турмуш ўртоғи ва бошқа қариндошлари, ўзи даволаган бемор ва ҳамкасбларидан 11 нафарига, улар орқали яна 23 нафар шахсга COVID-19 инфекцияси юқишига сабабчи бўлган.
"Х.Д. орқали касаллик юқтирган жами 34 нафар шахсларнинг барчаси карантинга олиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволаш муолажалари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 12 май куни Х.Д.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонун ҳужжатларни ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1403views0replies
0

Изоҳлар