Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Хоразмда ҳайдовчи йўлга югуриб чиқиб кетган 4 ёшли болани уриб юборди

Вояга етмаган фуқаро олинган тан жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган.

1241views0replies
0

ЙҲХББ

ЙҲХББнинг хабарига кўра, 12 май куни соат 19:00да Хоразм вилоятида 22 ёшли ҳайдовчи А.С. Matiz русумли машинасини тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқарган.
Оқибатда Matiz ҳайдовчиси йўл четида фуқаро З.Ў. ушлаб кетаётганида қўлидан чиқиб кетиб, йўлга югуриб чиқиб кетган пиёда М.Ж.ни уриб юборган.
Натижада пиёда, вояга етмаган 4 ёшли М.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти, Янгибозор тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1241views0replies
0

Изоҳлар