Излаш
RUUZ

Жамият

ДТМ: қабул тест синовлари 2 та фандан ўтказилади

Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин сабаб 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз ўтказилиши режалаштирилмоқда.

4889views4replies
0

xs.uz

Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатганлигини инобатга олган ҳолда, 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар қилмоқда.
Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабр ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди.
Шунингдек, хабарда ёзилишича, бу йил абитуриентлар карантин чекловлари даврида ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмаганлар. Уларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларнинг ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентлар фақат тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар эса ўз навбатида камида 4 маротаба дезинфекция қилиниши кўзда тутилган.
4889views4replies
0

Изоҳлар