Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвали эълон қилинди

11 майдан 24 майга қадар 12 та чартер рейслар амалга оширилади.

1614views0replies
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

АОКА штабида Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида ўтказилган брифингда 11 майдан 24 майга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвали маълум қилинди:
13 май, 7:40
Тошкент – Истанбул – Тошкент
14 май, 8:35
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
15 май, 12:00
Тошкент – Деҳли – Тошкент 
16 май, 11:00
Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент
17 май, 11:00
Тошкент – Қозон – Тошкент
18 май, 7:20
Тошкент – Москва – Тошкент
19 май, 8:35
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
20 май, 7:20
Тошкент – Москва – Тошкент
21 май, 7:40
Тошкент – Истанбул – Тошкент 
22 май, 14:00
Тошкент – Лондон – Тошкент
23 май, 13:00
Тошкент – Новосибирск – Тошкент
24 май, 11:00
Тошкент – Шаржа – Тошкент 
Чартер рейслар орқали Ўзбекистонга келиш истагидаги фуқаролар дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари зарур.
Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. 
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади. 
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
1614views0replies
0

Изоҳлар