Излаш
RUUZ

Жамият

NASA Сардоба сув омбори ўпирилишидан олдинги ва кейинги ҳолат тасвирланган расмларни эълон қилди

NASA таққослаш учун Сардобадаги тўғон ўпирилишидан олдинги ва кейинги ҳолат тасвирланган фотосуратларни эълон қилди.

2879views0replies
0

earthobservatory.nasa.gov

Landsat 8ʼдаги Оператив ер усти сканери (OLI) ёрдамида 2020 йил 8 май куни олинган суратлар сув оқими Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг айнан қаерида тўпланганини кўрсатди. NASA таққослаш учун 22 апрель куни шу ҳудуддан олинган фотосуратни ҳам эълон қилди.
8 май кунги фотосуратда тўғон ўпирилган жой, шунингдек, қисман бўшаб қолган сув омборини кўриш мумкин. Сунъий йўлдош орқали тасвир олинган пайтда сув вайрон бўлган тўғон қисмидан ўтмаётганини, лекин кучли сув оқимлари атрофдаги ҳудуднинг айнан қаерида тўпланганини кўриш мумкин. Сувнинг бир қисми каналлар бўйлаб тўғоннинг шимолидан ўтиб кетган, сўнг шарқ томонга оқиб ўтган.
Аммо сувнинг ҳаммаси ҳам каналлардан оқиб кетмаган. Шеффилд университети ходими Дэвид Петлининг ўз блогида ёзишича, сув чиққанида ўз йўлидаги дала ва қишлоқларга зарар етказиб, жуда катта майдонни эгаллаган. Суратларда ўсимликлар ва сув тошқини ўртасидаги фарқ айниқса рангларда яққол кўринади.
Омборнинг шимолидан оқиб ўтган сув охир-оқибат Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини қамраб олган катта ҳудудда бирлашди. Фазодан олинган иккинчи батафсил тасвир Ўзбекистонда бирлашган сувнинг жанубий қисмини кўрсатади.
22 апрель
8 май
8 май
8 май
2879views0replies
0

Изоҳлар