Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда карантин тадбирлари кучайтирилади

Озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихона ва деҳқон бозорларига киришда ҳар бир харидор тоза ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади, Самарқанд шаҳрига киришда ўрнатилган 25 та блок-постлар фаолияти кучайтирилади.

1069views0replies
0

UzNews.uz

13 май куни соат 6:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳри бўйича карантин қоидалари кучайтирилади. Республика махсус комиссия томонидан қабул қилинган мазкур қарор Самарқанд шаҳри ҳокими, прокурори ҳамда ИИБ бошлиғи иштирокида ўтказилган онлайн брифингда эълон қилинди.
Эртадан бошлаб қуйидаги карантин тадбирлари кучга киритилади:
• соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши чекланади. Шахсий автотранспорт воситасидан махсус стикер ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлади;
• шаҳар ҳудудида фақатгина озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихона ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилади. Бунда ҳар биз мижоз (харидор)нинг тана ҳарорати ўлчаниши, тоза ниқоб ва қўлқоп берилиши шарт;
• Самарқанд шаҳрига киришда ўрнатилган 25 та блок-постлар фаолияти кучайтирилади;
• шаҳар ва вилоят ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш назорат қилинади ва бунда раҳбарларнинг шахсий масъулияти оширилади. Карантин қоидаларига амал қилмаган ташкилот раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилади;
• шаҳар ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқарма, ташкилот ва муассасаларга бегона шахслар кириши тақиқланади. Ҳар бир ташкилотнинг кириш қисмида ходимларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, дезинфекциядан ўтказилади;
• СЭС, ИИБ ЙҲХБ ва Миллий гвардия ходимларидан иборат қўшимча 15 та мобил назорат гуруҳи ташкил этилади ва кунлик назорат ишлари қатъий давом эттирилади.
1069views0replies
0

Изоҳлар